BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Тошкентда коронавирусни юқтириш яна кўпайган
2020 йил 15 мартида Ўзбекистонда Covid-19 вирусига чалинишнинг илк ҳолати аниқлангани эълон қилинганди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб пойтахт Тошкентда касаллик юқиши ҳолатлари кўпайгани муносабати билан карантин талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтиришга қарор қилинган.
Пеле Роналдуни энг зўр тўпурарга айлангани билан табриклади
Дунёга машҳур футбол юлдузи Пеле Криштиану Роналдуни жами рақиб дарвозаларига киритган голлари сонини 770 тага етказиб, ўзини ортда қолдиргани билан табриклади.
Россия: «Евровидение»га бораётган тожикистонлик Манижани биласизми?
“Евронигоҳ-2021”да Россияни асли тожикистонлик хонанда Манижа тақдим этади. Ҳозирда унинг халқаро танловнинг YouTube саҳифасида эълон қилинган қўшиғи бир неча кун ичида 3,5 млн га яқин кўрилган. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлмоқда.
Афғонистон: Қизларнинг куйлаши тақиқланиши ҳақидаги буйруқ текширилади
Афғонистон маориф вазирлиги эълон қилишича, Кобул шаҳрида қизларнинг жамоат тадбирларида куйлаши тақиқлансин деган буйруқ устидан текшириш бошланган.
Мирзиёев Жапаров билан “қаттиқ ва аниқ” келишди, энди Сўх муаммоси ҳам ҳал бўладими?
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалаларини “уч ой ичида ҳал қилиш” ниятида. Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Қирғизистон президенти билан “чегара бўйича муносабатлари тарихида биринчи марта жуда қаттиқ ва аниқ келишиб олишган”.
Ўзбекистон ҳам олаётган AstraZeneca вакцинаси хавфлими?
Ўзбекистон ҳам олаётган Oxford-AstraZeneca вакцинаси хавфлими? Қатор Европа давлатлари бу вакцинанинг қанчалик хавфсизлигидан хавотирга тушишган. AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатишган. Худди шу вакцинадан Ўзбекистон ҳам юз минглаб доза олиши хабар берилганди.
Саида Мирзиёева: Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин
Ўзбекистонда Гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси бўлган Саида Мирзиёева мамлакат қишлоқ хўжалигини янги даражага олиб чиқишга аҳд қилган уч қизнинг ташаббусини беэътибор қолдирмади. Қизларни “тўғри йўлда эканликлари”ни айтиб, “олға қадам босиш”га ундади.
Янги кодексдан хавотир: Ўзбекистонда энди нима жиноят саналиши мумкин? Янгиликлар
Human Rights Watch Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасини танқид қилиб чиққан. Ўзбекистонга ЮНEСКОдан $435 минг ёрдам. Инфляциянинг асосий сабаби ва бепул “права”. bbcuzbek.com дайжести.
Исломий ибодат жиноятчиликка қарши курашда ёрдам берадими?
Жанубий Африкада жиноятчиликка қарши курашда Исломий ибодатдан фойдаланишмоқда. Жинсий зўравонликни ҳам зикр ёрдамида жиловлашга уринишяпти. Зикрда Аллоҳнинг исм ва сифатлари тўхтовсиз ёд этилади. Зикр иш бераётганини полиция ҳам тан олиб, мусулмон уламоларни мукофотлаган.
Коронавирус ҳақида нималарни билиш фойдали?
Коронавирус: менинг вакцина навбатим қачон келади - мунтазам янгилаб бориладиган маълумот ва интерактив харита
Дунё бўйлаб инсонлар Covid-19 га қарши эмланмоқда ва ҳозир кўпчиликни шу савол ўйлантирган: менинг навбатим қачон келаркин?
Коронавирус тарқалиши бўйича янгилаб бориладиган харита Koronavirus
Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони кўпайиб бормоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг доимий янгилаб бориладиган харитасида Covid-19 тарқалишининг йирик ўчоқлари, касалликка чалинганларнинг сони ва ўлим ҳолатлари сони акс этади.
Коронавирус симптомлари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?
Коронавирус қайта бош кўтарди. Вирус дунё бўйлаб пандемияга айланиши мумкин. Ўзбекистон энди нима қилмоқчи? Коронавирус юқса, симптомларини қандай аниқлайсиз? У оддий грипп ё тумовдан нимаси билан фарқ қилишини биласизми?
Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Koronavirus
Коронавирус бутун дунёни қўрқув қаърига ташлади. Вирус бизга юққач, танамизда қандай ўзгаришларни қилади? Вируснинг қайси хусусияти бизни ўлимгача олиб бораяпти? Олимлар ҳозиргача бу борада нималарни аниқлашди?
BBCUZBEK TV DASTURI
Bi-bi-si O‘zbek TV - Afg‘oniston uchun 15 mart teledasturi
Dastur haftada 5 kun - dushanbadan juma kuniga qadar Toshkent vaqti bilan soat 18.30 -18.45 da efirga uzatiladi.
Тошкент - Бишкек: Мирзиёев ниманинг қайғусида, Жапаров-чи? - Ўзбекистон ва Қирғизистон
Ўзбекистон - Қирғизистоннинг янги президенти амалий ташриф билан келган Қозоғистондан кейин иккинчи минтақа давлати бўлди. Қирғизистонда Садир Жапаровни қудратга келтирган сўнгги “халқ инқилоби” шахсан президент Шавкат Мирзиёев эътиборидан четда қолмаганди.
Ўзбекистон: ИИВ 50 та автозак сотиб олди ва Ҳаж мавсуми қачон бошланади? Янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги деярли 24 миллиард сўмга 50 та махсус контингентларни ташувчи транспорт воситаси – автозак сотиб олган. Жапаров Ўзбекистонга келди. Ҳаж сафарига рухсат берилдими? bbcuzbek.com дайжести.
Энди насронийлар ҳам “Аллоҳ” дея олишади – Олий суд рухсат берди
Энди насронийлар ҳам “Аллоҳ” дея олишади – Олий суд рухсат берди. Узоқ йиллик маҳкама иши якун топди. Бунгача Малайзияда насронийлар Худога нисбатан “Аллоҳ” калимасини қўллай олишмаган. Бу мамлакатда танглик ва зўравонликларга ҳам сабаб бўлган.
Ўзбекистон: Шаҳарлик қизлар деҳқончиликни қандай ривожлантирмоқчи? (видео)
Наврўза, Дилдора ва Даниелла. Уч қиз – уч турли ғоя. Бу қизлар Ўзбекистондаги деҳқончиликни янги даражага олиб чиқишга аҳд қилганлар. Аҳолиси минтақада энг каттаси бўлган Ўзбекистон эса, иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган давлат бўлади.
“Қонун аёлларга нимада юришни буюрмаслиги керак”. Бурқа ва ниқоб можаросига БМТ муносабат билдирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг баён қилишича, Швейцариядаги расмий тақиқ “муслималарнинг янада яккаланиб қолиши”га олиб келади. Муслималарнинг диний эркинликларини чеклайди.
Афғонистонда оналарни ким ўлдирмоқда?
Афғонистонда оналарни ким ўлдирмоқда? “Одамлар ўляпти, бомбалар портлаяпти, ҳеч ким масъулиятни бўйнига олмаяпти”, дейди “Afghan Peace Watch” мониторинг гуруҳи асосчиси Ҳабиб Хон. Афғонистон энди ҳам тинчимайдими?
Ўзбекистон, Россия ва мигрантлар: энди патент Тошкентда бериладими? (видео)
Москвадаги кўптармоқли миграция маркази, муҳожирлар ибораси билан айтганда "Сахарова"нинг Тошкентдаги ваколатхонаси иш бошлаш арафасида. Хўш, энди ўзбекистонликлар Россияга ишлашга келишдан олдин Тошкентда патент олса бўладими?
Бу йил муқаддас Рамазон ойи қачон бошланади? Ислом ва мусулмонлар
Ислом ва мусулмонлар: Бу йил муқаддас Рамазон ойи қачон бошланади – Тожикистон Уламолар Кенгаши ўзининг тахминий санасини айтди. Қолган минтақа давлатлари ҳозирча бу хусусда жим. Рамазон бу йил ҳам пандемия тугамаган бир пайтга тўғри келмоқда.
Уйғурлар: Хитой Ташқи ишлар вазири геноцид даъволарини "бемаъни" деди
Хитой Ташқи ишлар вазирининг айтишича, мамлакати мусулмон уйғурларни геноцид қилаётганига оид даъволар “кулгили даражада бемаъни” ва “мутлақ ёлғон”дир. АҚШ илова дунёнинг қатор давлатлари Хитойнинг уйғурларга муносабатини геноцидга тенглаштиришган.
Ўзбекистон: Блогер Сатторий иши очиқ судда кўрилади ва банк раҳбари фуқарони нега калтаклади? – Янгиликлар
Товламачиликда айбланиб қўлга олинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий билан боғлиқ жиноят иши 11 март куни очиқ судда кўрилади. Ҳибсхоналардаги тартиб-қоидалар ўзгартирилади. Банк раҳбари нега муштлашди? bbcuzbek.com дайжести.
Махсус лавҳа
BBC News Ўзбек хизмати "Бобурий маликалар изидан" номли уч қисмдан иборат ҳужжатли-драматик фильм суратга олди - Ўзбекистон, O'zbekiston
Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар...Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?
Жадидлар тарихи - BBC News O'zbek лойиҳаси
Германия таълимини олиб қатағонга учраган жадидлар - Биринчи ўзбек агрономи Абдуваҳҳоб Муродий
Ўзбекистонда 31 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни этиб белгиланган. Би-би-си келгуси йилда 100 йиллик санаси кутилаётган мазкур воқеъликлар олдидан Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаев билан хорижда таълим олган ўзбек ёшлари ва уларни ватанда кутган қатағонлар ҳақида навбатдаги туркум мақолаларни эътиборингизга ҳавола этади.
BBCUZBEK махсус лойиҳалари
Дунё ҳосилига қирон келтираётган чигиртка балосини кўринг - 3D
Чигирткаларнинг йирик галалари Шарқий Африка, Осиё ва Яқин Шарқни "ишғол" қилмоқда. Чигирткалар қишлоқ хўжалиги экинлари, озиқ-овқат заҳираларига жиддий таҳдид солмоқда. Бу охирги ўн йилликлардаги энг йирик чигиртка балоси. Агар олди олинмаса ёмғир мавсумида уларнинг сони 20 марта кўпайиши мумкин.
Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларини қандай қўлга олмоқда? - BBCUzbek тадқиқ этади
Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда, янги ҳужжатли фильм - бозордаги савдо-сотиғи, деб икки ўлимдан қайтган Муҳайё ҳозир манаман, деган тадбиркор. Кичиккина Риштондан туриб, маҳсулотларини энди Қафқоз қадар экспорт қилмоқчи. У Осиёни Европага боғлай оладими?
Ўзбекистон: Каримов ёпган, Мирзиёев очган қишлоқда BBC Uzbek нималарни кўрди?
Ўзбекистонда марҳум Ислом Каримов тақиқлаган қишлоқларни орадан қарийб 20 йил ўтиб, Шавкат Миризёев нега очмоқда? Мирзиёевнинг қарори Ўзбекистон иқтисоди учун фойда келтирадими ёки хавфсизликка таҳдид соладими? BBC Uzbek 2 минг метр баландда жойлашган шундай қишлоқлардан бирида бўлди. Кўп йиллар дунёдан узиб ташланган жойда бугун нималар кечмоқда?
Ўзбекистон, Буюк Британия: Катта Лангар Қуръони жумбоғи ортидан
Ўзининг кўп асрлик ватани бўлмиш бир ўзбек қишлоғи номи билан аталган кўҳна "Катта Лангар Қуръони изидан" 40 дақиқалик ҳужжатли фильмнинг мавзуси бўлиб, уни эндиликда bbc.com/uzbek веб-сайтида томоша қилиш мумкин.
Голландия: 101 ўзбекни нега ўлдиришганди?
101 ўзбек йигити 1941 йили немис фашистларига қарши урушга олиб кетилди. Аммо уларнинг умри узоқ голланд ўрмонида очлик ва қийноқ билан якунланди. Тирик қолганлари отиб ташланди. Бу ўзбеклар ким эди?
Ўзбекистон: Диний қўмита Azon.uz га босим ўтказдими? Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини яна урғулади (видео)
Azon.uz Бош муҳаррири Диний қўмитадан бўлган босим ва ҳақоратга норозилик сифатида ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Дин ишлари бўйича қўмита эса, таҳририятга босим бўлганлиги рад қилди. Аммо azon.uz қўлларида ҳақорат ва таҳдидга тўла аудио ёзув борлигини айтмоқда.
Марказий Осиёга хавф қанчалик яқин – Ўзбекистон, Россия ва дунё
Марказий Осиёга хавф қанчалик яқин – масалага шахсан Ўзбекистон президентининг ўзи эътибор қаратди. Шавкат Мирзиёев, “Европада чиққан штамм ўзларига қадар етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмаслиги”ни айтди. Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ҳам янги штаммлардан хавотирда экани кўрилмоқда.
Собиқ Шўро
Таҳлил: Навальний қамалиши Путин ҳокимияти учун нимани англатади? - Россия ва Дунё (видео)
Tаҳлил: Навальний қамалиши Путин ҳокимияти учун нимани англатади? - Бу Путин ашаддий танқидчиси қамалиши маълум бўлиши ортидан, бугун кун тартибига чиққан савол бўлади. Россияда юз минглаб ўзбекистонликлар ҳам яшашади. Россия минтақа давлатларининг бирдек анъанавий энг йирик савдо-иқтисодий, стратегик ва ҳарбий-техник шерикларидан бири бўлади.
Коронавирус, бугуннинг саволи: 7 миллиард дунё аҳолисини қандай эмлаш мумкин?
Коронавирус, бугуннинг саволи: 7 миллиард дунё аҳолисини қандай эмлаш мумкин? - Нима учун совутгич, шиша флакон ва сайлов шохобчалари бунда муҳим рол ўйнайди?
Дин ва дунё: Румий – сўнмас қуёш, адоқсиз муҳаббат
Туркиянинг Кўнё шаҳрига қишин-ёзин сайёҳлар оқими тўхтамайди. Аксарият бу шаҳарга фақат бир мақсад билан келади: Ҳазрат Мавлоно зиёрати... Мусулмон, насроний, яҳудийнию буддавийни ё динсизларни ҳам бирдек ўзига тортадиган хилқат - Румийнинг жозибаси нимада? Гулсевар Замон видео лавҳаси
Жамият
Коронавирус Америка лабораторияларида ишлаб чиқилганми?
Хитой ҳукуматига яқин инглиз тилидаги Global Times газетаси Оқ Уй сайтида жойлаштирилгани даъво қилинган петиция ҳақидаги мақолани чоп этди. Нашрнинг ёзишича, петицияда гўёки Америка ҳукуматидан Пентагоннинг инфекцион касалликлар устида тадқиқот олиб бориладиган лабораторияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш сўралади.
Турфа тақдирлар
Муҳожирликнинг қаттиқ нони
Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Бугун мигрантлар аҳволи қандай? Қандай орзулар билан яшашмоқда?
Узоқдаги яқинлар ва ё ҳижратдаги тақдирлар
Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион дастури янги фильмида Амир Олимхоннинг Туркияда яшаётган авлодлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Ғурбатдаги ғариблар ёки 'Московобод'
Миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб.
'Турфа тақдирлар'
Муҳожиротда яшаётган ва турли соҳаларда фаолият қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар.
BBC Dunyo haftalik televizion dasturi
BBC Dunyo TV: Мадраса қийноқларидан кўчадаги гулдастага қадар - дунё, янгиликлар (видео)
Жо Байден ва Камала Ҳаррис - ўтмишдаги рақибларнинг бугунги иттифоқи, мадрасалардаги қийноқ ва бир дона гулдаста билан дунёнинг гўзаллашгани ҳақида -BBC Dunyo TV
BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг!
Инглиз тилини ўрганмоқчимисиз? У ҳолда назардан қочирманг. BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг! Видеодарсларимизни томоша қилинг ва тестларимиз орқали инглиз тили борасидаги билимларингизни синанг. Ўйлаймизки, дарсларимиз сизга қўл келади.
Суратлар
Коронавирус ўчоғи Уҳанда янги ўқув йили бошланди - фоторепортаж
Ўтган йил декабрида коронавирус пандемияси бошланган Хитой шарқидаги Уҳан шаҳридаги мактабларнинг 1,4 миллион ўқувчиси учун 1 сентябрдан янги ўқув йили бошланди.
Набавий Масжид - BBC Uzbek
Мусулмонларнинг Ер юзидаги иккинчи муқаддас масжидига барпо этилганидан 1440 йил ўтиб саёҳат
Коронавирус: Ал-Ақсо ва Набавий Масжид намоз учун очилди - фоторепортаж
Чекловлар юмшатилитиши билан юзлаб намозхонлар Саудия Арабистонидаги Набавий Масжид ва Қуддуси-Шарифдаги Ал-Ақсо масжидига ибодат учун кирдилар.
Рамазон ва карантин: бўм-бўш Каъба, ёпиқ масжид ва кўчадаги муслима - суратли саёҳат
Коронавирус пандемияси боис аксар мусулмон давлатлари ё қисман, ё тўлиқ карантинда қолмоқда. Масжидлар ёпилган, кўчалар кимсасиз. Вирус Рамазон, рўза ва тақвони қанчалик ўзгартира олди ёки йўқ?
Оч Роҳинжа болалари фотосурати танлов ғолиби бўлди
Тарқатилаётган овқат учун ўзларининг коса-товоқлари билан навбатда турган Бангладешдаги Роҳинжа қочқин болаларининг фотосурати дунёдаги энг нуфузли таомлар фотографиясига бағишланган мукофотни қўлга киритди.
Коронавирус фотосуратларда: дунё бўйлаб дала госпиталлари қурилмоқда Koronavirus
Коронавируснинг глобал беморлари сони ортиб борар экан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида мижозлар сони янада кўпаяди деган фикрда муваққат шифохоналар қурилмоқда.
Муҳаррир танлови
Хитой лагеридаги уйғурлар мунтазам жинсий зўравонликлардан шикоятда (видео)
Хитой лагеридаги уйғурлар мунтазам жинсий зўравонликлардан шикоятда - Би-би-си қўлга киритган янги маълумотларга кўра, Хитойнинг уйғурлар учун ташкил қилган “қайта тарбиялаш” лагеридаги аёллар тизимли тарзда жинсий зўрланиб, таҳқирланиб, қийноққа тутилиб келади.
2021 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда? Экспертлар башорати
Мамлакат қаршисида турган йирик саволлар: Коронавирусдан бу йил ҳалос бўламизми? Иқтисодда ўсиш бўладими? Президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёевга ким рақиб бўлади ва бу сайловлар демократик тарзда ўтадими?
Инсон мияси шунчалик сирлими - одамзод нега ўз миясини ҳануз била олмаяпти? Инсоният ва Дунё
Инсон мияси шунчалик сирлими - бугунги олимлар ҳам инсон мияси қаршисида ожиз. Улар ҳалиям мия бутун борлиқдаги энг мураккаб ва сирли тузилма, дейишмоқда. Қандай қилиб инсон миясидаги нейронлар сони галактикамиздаги юлдузлардан кўп?
Беларуслик полициячи: нега мен ишимдан ҳам, ватанимдан ҳам кетдим?
Беларусда баҳсли президентлик сайловидан сўнг норозиликлар бошланганда, Андрей Остапович ёш, полиция терговчиси эди. Қамоққа олинган намойишчиларнинг қийноққа солиниши, калтакланишидан даҳшатга тушган Андрей мамлакатини тарк этди.
Бугун Россияга қандай кетса бўлади? Россия, Ўзбекистон ва минтақа
Бугун Россияга қандай кетса бўлади? - Бу ҳозир кўпчилик ўзбекистонликларни ҳам ўйлантираётган савол бўлади. Москва, Санк-Петербург, Екатерингбург, Нижневартовск, Новосибирк, Иркутск, Сургут ва Самара шаҳарларига рейслар бор. Чипта нархлари $300 доллардан юқори, лекин аммоси ҳам бор, дейишмоқда ўшликлар.
Минглаб ўзбекистонлик Тожикистонга ўта олмаяпти - Ўзбекистон ва Тожикистон
Минглаб ўзбекистонлик Тожикистонга ўта олмаяпти - Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара очиқми ёки ёпиқ? Ўзбекистонлик минглаб талабанинг тақдири, таҳсили нима бўлади?
Бизнес: Ўзбекистон сассиқ ковракдан зўр фойда қилиши мумкинми?
Бизнес: Ўзбекистон сассиқ ковракдан зўр фойда қилиши мумкинми? - Бу зираворни дунёнинг иқтисодий қудратларидан биттаси бўлган Ҳиндистонда кўпчилик севади. Аммо бу зиравор аҳолиси бир миллиарддан ошувчи Ҳиндистонда эмас, дунёнинг саноқли давлати, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўсади.
Садир Жапаров: "Биз барча порахўрларни қусдирамиз" – Би-би-си билан эксклюзив интервью
Садир Жапаров: "Биз барча порахўрларни қусдирамиз" – Қирғизистоннинг янги Бош вазири ва муваққат президенти миллиардлаб доллар маблағларни давлат ғазнасига қайтармоқчи.
Бепуштлик - "Эркаклар ўз жинсий муаммоларидан номус қилади". Нега бу ҳақда очиқ гапириш керак
Бепуштлик - "Эркаклар ўз жинсий муаммоларидан номус қилади". Нега бу ҳақда очиқ гапириш керак - ўз ҳаётий тажрибалари ортидан, икки ака-ука худди шу каби тўхтамга келди, ана шундай тавсия билан чиқди.
Ўзбекистон ва дунё: Ҳозир яхши ишга қандай қилиб кириш мумкин?
Ўзбекистон ва дунё: Ҳозир яхши ишга қандай қилиб кириш мумкин? - Пандемия боис, кўпчилик ишини йўқотди ва ҳали яна йўқотиши мумкин. Яхши иш топиш эса, янада қийинлашди. Шундай экан, ҳозир яхши ишга қандай қилиб кириш мумкин?
Видеожурналистика бўйича маслаҳатлар
Видеотасвирга олиш пайтида сизни журналистикадан бошқа масала чалғитмаслиги чорасини олдиндан кўришингиз лозим – йўлга чиқишдан олдин ихтиёрингиздаги аппаратурани текшириб олишни одат қилинг!
Facebook Liveни тайёрлаш
Facebook Live сизга ўз аудиториянгиз билан боғланиш имконини беради. Сиз жонли мулоқотни бошлаган он, фолловерларингиз бу ҳақда огоҳлантирилади ва шу заҳотиёқ жонли мулоқотга қўшилишлари мумкин. Бу шошилинч хабарни эълон қилишнинг ҳам энг қулай усули. Би-би-си Жаҳон Хизмати Шарқий Осиё бўлимининг рақамли медиа бўйича муҳаррири Бруно Гарсез ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.
Сайт учун фотосурат танлаш
Веб-сайтга фотосуратга танлаётганда, унинг ҳақиқийлигини текшириш, муаллифлик ҳуқуқи таъминланганига ҳамда ахлоқий жиҳатларга эътибор қаратиш муҳим.
Радио клип танлаш
Радио клип (ё парча) қидираётганда эсда қоларли, ёрқин ибораларни тутиб олишга ҳаракат қилинг. Сизнинг эътиборингизни жалб қилган нарса ноодатий ёки қизиқарли бўлиши мумкин. Сизнинг клипингиз гапираётган одамнинг ҳис-туйғусини намоён этиши мумкин.